Тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулот ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 10 феврал куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тасарруфидаги “Деҳқонобод калий заводи” АЖ кон мажмуасида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 9-АҲКҚВзводида шахсий таркиб иштирокида конда авария ёки бахтсиз ходиса рўй берганда одамларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий ва ҳозирги даврда энг самарали усулларини етказиш мақсадида амалий ўқув машқи бўлиб ўтди.
Бўлинма командирининг тиббий ишлар бўйича ёрдамчиси Ў.Норбоев раҳбарлигида авария қутқарув ишларини олиб бораётган жараёнда жабрланувчида суякнинг очиқ ва ёпиқ синиши ва қон кетиш билан боғлиқ ҳолатда тезкор тиббий биринчи ёрдам кўрсатиш ...

Continue Reading →
0

Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисмда Алишер Навоий ижодига бағишланган маънавий-маърифий соати ўтказилди.

Posted by:

ҲКҚҚ бўлинмаларида заминимизда яшаб ўтган буюк алломаларимиз, мутаффакир боболаримизнинг ибратли ҳаёти ва фаолият, бемисл илмий-ижоди кашфиётлари ҳақида шахсий таркиб ўртасида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб ижодларига алоҳида ҳурмат кўрсатилади.
жорий йил  9 февраль “Деҳқонобод калий заводи” АЖ кон мажмуаларига хизмат кўсатувчи “Деҳқонобод” ҲКҚВзводида улуғ мутафаккир шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳазратларининг таваллуд топган куни муносабати билан «Алишер Навоий ижоди ҳафталиги» доирасида унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Continue Reading →

0

Бўлинма тактик-техник тайёргарлиги кўздан кечирилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 5 феврал куни “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ тасарруфидаги “Ангрен кон бошқармаси” кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув отрядида командирлар таркиби раҳбарлигида тезкор шахсий таркибнинг тактик-техник тайёргарлиги бўйича эгаллаган билим ва кўникмаларни амалда самарали қўллай олиши юзасидан тактик-техник ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқининг дастлабки босқичида бўлинма шахсий таркибига бириктирилган махсус кон қутқарув асбоб-анжомларни газли мухитга тайёрлаш, авария турига қараб жиҳозланиш ва тезкор автомашиналарни шайлиги саф кўриги орқали ...

Continue Reading →
0

Ёнғинга қарши қурилмаларни қўллаш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.

Posted by:

“Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” АЖ кон мажмуаларига хизмат кўрсатувчи 5-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи (АҲКҚВ) ва 8-АҲКҚВзводи тасарруфидаги “Қора-Қўтон” ҲКҚВзводи биноси ва ўқув конида тактик – техник тайёргарлик ўқув машғулоти олиб борилди.
Ушбу ўқув машғулотни ўтказишдан мақсад, тезкор шахсий таркибни авариявий ва фавқулодда ҳолатларда ёнғин чиқиш оқибатларини тезкорлик билан баратараф этиш, содир бўлиши мумкин бўлган катта ва ўзига хос ёнғинларни ўчиришда кутилмаган ходисалар ва хавфларга ҳам рухан, ҳам жисмонан тайёр бўлиш, ўз ўрнида махсус билим ва кўникмаларни эгаллаш ...

Continue Reading →
0

Кон қутқарувчиларнинг махсус билим ва кўникмалари тизимли равишда оширилмоқда.

Posted by:

“Navoiy kon-metallurgiya kombinati” aksiyadorlik jamiyati тасарруфидаги Жанубий кон бошқармаси кон мажмуаларига хизмат кўрсатувчи 8 – Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводида тезкор шахсий таркибнинг газ тахлил лаборатория қурилмаси ва тиббий тайёргарлик бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш йўлида амалий ва назарий ўқув машғулотлар ўтказилди.

Бўлинма кун тартибига мувофиқ ўтказилган ўқув машғулотда коннинг чангланиш миқдорини аниқлангандан сўнг унинг чангини маълум бир вақт давомида автоматик тарзда сўриб олиш хусусиятига эга бўлган АЭРА кон аспираторини ишлаш тартиби ва техник имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Навбатдаги машғулот бўлинма ...

Continue Reading →
0

Махсус кон қутқарув асбоб – ускуналар ва қурилмаларнинг тавсифи ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича назарий ва амалий машқлар ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 28-29 январ кунлари “NKMK” AJ Жанубий кон бошқармаси кон мажмуаларига хизмат кўрсатувчи 8-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖ кон қутқарув ишларини олиб борувчи “Деҳқонобод” ҲКҚВзводида техник ишлар олиб борилди.
Техник ишлар жараёнида тажрибали командир ёрдамчилар томонидан ҳавфли газларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилувчи (Р-30) қурилмасини техник созлигини ва герметиклигини текшириш хамда кон ҳавосида шамол оқими тезлиги ва намлигини ўлчашга мўлжалланган АПР-2 (анемометр) ва “Психрометр” қурилмаларининг техник хусусиятлари, тузилиши, ишлатилиши, текширилиши ва ҳисоблаш усули тўғрисидаги кўрсатмалари ...

Continue Reading →
0

Газ тахлил лабораториясида услубий машғулот ўтказилди.

Posted by:

2023 yil 26 yanvarda  “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” aksiyadorlik jamiyati тасарруфидаги “1-сон ГМЗ” кон бошқармасига қарашли “Қора-Қўтон” кон мажмуаcида кон қутқарув ишларини олиб борувчи “Қора-Қўтон” Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи ГТЛ мудири раҳбарлигида лаборатория асбоб-ускуналарини тезкор ва самарали ишлатиш ва олинган намуналарни тахлил қилиш бўйича услубий машғулоти ўтказилди.
Машғулот раҳбарининг ГТЛ ускуналар ва қурилмалар ёрдамида кон хавосидан намуна олиш, унинг таркибидаги газлар миқдори, босими ва чангланиш даражасини аниқлаш усуллари ва хавфсизлик талаблари ҳақидаги кўрсатмалари тингланди.

Continue Reading →

0

Cаф тайёргарлиги машғулоти ўтказилди.

Posted by:

Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм бўлинмаларида хизмат қилаётган профессионал кон қутқарувчиларнинг тартиб интизоми, жанговор салоҳияти ва рухиятини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи саф тайёргарлиги машғулоти барча ҲКҚҚ бўлинмалар кун тартибига мувофиқ мунтазам равишда ўтказилиб турилади.
Навбатдаги саф тайёргарлиги машғулоти “Ўзкимёсаноат” АЖга қарашли “Деҳқонобод калий заводи” АЖ кон мажмуасига хизмат кўрсатувчи “Деҳқонобод” ҲКҚВзводида ўтказилди.
Тажрибали взвод командир ёрдамчиси раҳбарлигида ўтказилган саф тайёргарлиги машғулотида шахсий таркиб ташқи кўриниши, хизмат кийимини кийиш тартиб-қоидаларига риоя қилиниши, доимий равишда ёнида бўладиган хизмат гувоҳномасининг талаб даражасида эканлиги ҳамда саф ...

Continue Reading →
0

Тезкор шахсий таркибнинг тиббий тайёргарлиги бўйича билимлари мустаҳкамланмоқда.

Posted by:

“Navoiy kon-metallurgiya kombinati” aksiyadorlik jamiyati тасарруфидаги “1-сон ГМЗ” кон бошқармасига қарашли “Қора-Қўтон” кон мажмуаcида кон қутқарув ишларини олиб борувчи “Қора-Қўтон” Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи тезкор шахсий таркибининг тиббий тайёргарлик йўналиши бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида бўлинма командирлар таркиби рахбарлигида назарий ва амалий ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида қутқарувчилар экстремал вазиятларда жабрланувчига тезкорлик билан биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш турлари ва бажариш усуллари тўғрисидаги маълумотлари конспектлаштирилди, назарий билимлари амалий жиҳатдан мустаҳкамланди.

 

Continue Reading →

0

Хавфсизлик биринчи навбатда!

Posted by:

2023 йил 23 январ куни  Ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасида Фавқулодда вазиятлар туман бўлими мутахассислари “Деҳқонобод” ҳарбийлаштирилган қон қутқарув взводига ташриф буюришиб, ҳозирги аномал совуқ кунларда иситиш қурилмаларидан ва дудбўронлардан хавфсиз фойдаланиш, газ ва бошқа турдаги муқобил ёқилғи иситиш ностандарт мосламаларидан фойдаланмаслик, ёнғин чиққан ҳолатда ўт ўчириш воситаларидан самарали фойдаланиш тўғрисида семинар-треининг ўтказишди.

Continue Reading →

0
Page 21 of 42 «...101920212223...»