Хамкорликда ўқув машғулоти ўтказилди

Posted by:

Жорий йил 20 феврал куни “Ўзбеккўмир” АЖ тасарруфидаги «Темирйул транспорти» филиалининг фавқулодда вазиятлар бўйича бошлиғи Ў. Иноятов раҳбарлигида ушбу корхонада меҳнат қилувчи ишчи-ходимларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 184-сон қарори бўйича Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказишда қутқарувчиларга қўйиладиган малакавий талаблар, махсус асбоб-ускуналарда фойдаланиш ва биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш бўйича билимларини ошириш мақсадида 2-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводида ўтказилган ўқув машғулотида  ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олган ҳолда, билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

Continue Reading →

0

Хавфсизлик биринчи навбатда

Posted by:

Жорий йилнинг 18-19 феврал кунлари “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” АJ ва «Деҳқонобод калий заводи» АЖ кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 8-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи (АҲКҚВ) хамда «Деҳқонобод» ҲКҚВ хизмат кўрсатувчи кон мажмуалари мухандис техник ва ТКМ шамоллатиш хизмати ходимлар билан келишилган ҳолда тасдиқланган жадвалга мувофиқ профилактик ишлар амалга оширилди.
Профилактик ишлар жараёнида “Деҳқонобод калий заводи”га Беларус Республикасидан келтирилган “Универсал -600” комбайни ишлашининг кон шамоллатиш тизимига таъсири ва ягона ҳавфсизлик қоидаларига мувофиқлиги бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

Continue Reading →

0

Тезкор шахсий таркибнинг саф тайёргарлиги кўздан кечирилди.

Posted by:

Куни кеча Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув отряди ва 2-АҲКҚВзводи ички хизмат ҳолати ва шахсий таркибининг саф тайёргарлиги бўйича эгаллаган билим ва кўникмаларини кўздан кечириш мақсадида, ҲКҚҚ штаби тезкор техник бўлими мухандиси томонидан назорат машқлари ўтказилди.
Бўлинмалар кун тартибига мувофиқ ўтказилган назорат машқида командир ва шахсий таркиб ўртасидаги ўзаро муносабати ва бўлиммани саф усуллари орқали бошқариш савияси, бўйсинувчи томонидан берилган буйруқларни қабул қилиш ва бажариш ҳолати, сафда туриш ва юриш усуллар ва ҳаракатлари баҳоланиб борилди.

Continue Reading →

0

Кон қутқарувчиларнинг иссиқликка чидамлилик бўйича махсус машғулоти ўтказилди.

Posted by:

Ер остида вужудга келадиган ҳаво ҳароратини кўтарилиш мухитида кон қутқарувчилар томонидан кон қутқарув ишларини олиб боришда уларнинг иссиқликка чидамлилигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 15 феврал куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув отрядида махсус машқлар ўтказилди.
Махсус жихозланган иссиқлик камерасида ўтказилган машғулотда жисмоний машқларни бажариш орқали уларнинг тана ҳароратини кўтарилиш динамик ва статик кўрсаткичлари машғулот раҳбари томонидан тахлил қилиб борилди.

 

Continue Reading →

0

Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор шаҳсий таркибнинг билим ва кўникмалари янада мустаҳкамланмоқда.

Posted by:

“Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ ва “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” АJ кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 5-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи (АҲКҚВ) хамда 8-АҲКҚВда авария оқибатида қолган одамларни ҳаётини сақлаб қолишда биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишнинг тезкор ҳаракатлар ва қўлланиладиган усулларни мувофиқлигини амалга оширишга қаратилган кўргазмали ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Бўлинма тезкор тиббий хизмати бўйича командир ёрдамчилари (Ю.Хусенов, А.Савронов) рахбарлигида олиб борилган машғулотлар бирламчи тиббий мосламалар ва плакатлар ёрдамида тезкор шахсий таркибга «Қон кетиш турлари ва уни тўхтатишда биринчи тиббий ёрдам ...

Continue Reading →
0

Захириддин Мухаммад Бобур ижодига бағишланган маънавий-маърифий соати ўтказилди.

Posted by:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ 20-сонли қарорига мувофиқ, 14 феврал санаси Захириддин Мухаммад Бобурнинг таввалуд топган куни муносабати билан ҲКҚҚ бўлинмаларида «Захириддин Мухаммад Бобурнинг шарқ давлатчилиги ва маданияти ривожида тутган ўрни” мавзусида маърифат соати бўлиб ўтди.
Захириддин Мухаммад Бобурнинг тарихий, илмий ва адабий мероси маълум ва машҳур асарлари билан тарихнавис адиб, лирик шоир ва ижтимоий масалаларни ечишда ўз хиссасини қўшган олим ...

Continue Reading →
0

Тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулот ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 10 феврал куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тасарруфидаги “Деҳқонобод калий заводи” АЖ кон мажмуасида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 9-АҲКҚВзводида шахсий таркиб иштирокида конда авария ёки бахтсиз ходиса рўй берганда одамларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий ва ҳозирги даврда энг самарали усулларини етказиш мақсадида амалий ўқув машқи бўлиб ўтди.
Бўлинма командирининг тиббий ишлар бўйича ёрдамчиси Ў.Норбоев раҳбарлигида авария қутқарув ишларини олиб бораётган жараёнда жабрланувчида суякнинг очиқ ва ёпиқ синиши ва қон кетиш билан боғлиқ ҳолатда тезкор тиббий биринчи ёрдам кўрсатиш ...

Continue Reading →
0

Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисмда Алишер Навоий ижодига бағишланган маънавий-маърифий соати ўтказилди.

Posted by:

ҲКҚҚ бўлинмаларида заминимизда яшаб ўтган буюк алломаларимиз, мутаффакир боболаримизнинг ибратли ҳаёти ва фаолият, бемисл илмий-ижоди кашфиётлари ҳақида шахсий таркиб ўртасида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб ижодларига алоҳида ҳурмат кўрсатилади.
жорий йил  9 февраль “Деҳқонобод калий заводи” АЖ кон мажмуаларига хизмат кўсатувчи “Деҳқонобод” ҲКҚВзводида улуғ мутафаккир шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳазратларининг таваллуд топган куни муносабати билан «Алишер Навоий ижоди ҳафталиги» доирасида унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Continue Reading →

0

Бўлинма тактик-техник тайёргарлиги кўздан кечирилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 5 феврал куни “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ тасарруфидаги “Ангрен кон бошқармаси” кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув отрядида командирлар таркиби раҳбарлигида тезкор шахсий таркибнинг тактик-техник тайёргарлиги бўйича эгаллаган билим ва кўникмаларни амалда самарали қўллай олиши юзасидан тактик-техник ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқининг дастлабки босқичида бўлинма шахсий таркибига бириктирилган махсус кон қутқарув асбоб-анжомларни газли мухитга тайёрлаш, авария турига қараб жиҳозланиш ва тезкор автомашиналарни шайлиги саф кўриги орқали ...

Continue Reading →
0

Ёнғинга қарши қурилмаларни қўллаш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.

Posted by:

“Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” АЖ кон мажмуаларига хизмат кўрсатувчи 5-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи (АҲКҚВ) ва 8-АҲКҚВзводи тасарруфидаги “Қора-Қўтон” ҲКҚВзводи биноси ва ўқув конида тактик – техник тайёргарлик ўқув машғулоти олиб борилди.
Ушбу ўқув машғулотни ўтказишдан мақсад, тезкор шахсий таркибни авариявий ва фавқулодда ҳолатларда ёнғин чиқиш оқибатларини тезкорлик билан баратараф этиш, содир бўлиши мумкин бўлган катта ва ўзига хос ёнғинларни ўчиришда кутилмаган ходисалар ва хавфларга ҳам рухан, ҳам жисмонан тайёр бўлиш, ўз ўрнида махсус билим ва кўникмаларни эгаллаш ...

Continue Reading →
0
Page 21 of 42 «...101920212223...»