Кон қутқарувчиларнинг интизомини мустаҳкамлаш ва жанговор салоҳиятини ошириш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

Posted by:

Бўлинма тезкор шахсий таркибининг жисмоний имкониятларини ошириш ва мукаммаллаштириш хамда саф тайёргарлиги бўйича кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган амалий машғулотлар бўлинма кун тартибига мувофиқ мунтазам равишда ўтказиб келинади.
Навбатдаги амалий машғулот куни кеча “Шарғункўмир” АЖга хизмат кўрсатувчи 1-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводида бўлиб ўтди. Бўлинма командири ёрдамчиси раҳбарлигида ўтказилган ушбу машғулотда шахсий таркибнинг тезкорлик ва куч сифатларини оширишга хамда командир (бошлиқ) томонидан берилган буйруқларни тезкорлик ва аниқлик билан бажариш орқали сафда ҳаракатланиш кўникмаларини янада ривожлантиришга қаратилди.

Continue Reading →

0

Тезкор шахсий таркибнинг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида амалий ўқув машғулотлар ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 18-20 март кунлари «Olmaliq KMK» AJ ва «Navoiy KMK» AJ кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув отряди ва 8-АҲКҚВ бўлинмаларида шахсий таркибни хизмат кўрсатилувчи конларда ёнғин чиқиши билан боғлиқ ходисалар рўй берганда уни бартараф этиш ва ёнғин оқибатида қолган одамларни қидириб топиш, уларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш каби авария қутқарув ишларини ташкиллаштиришда тактик харакатларни мувофиқлаштириш бўйича амалий ўқув машғулотлар ўтказилди.

Continue Reading →

0

“Наврўз” умумхалқ байрами ва муборак “Рамазон” ойи арафасида хашар ўтказилди.

Posted by:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2023й 91-F-сонли фармойишига мувофиқ “Обод ва файзли махалла – юрт кўрки” шиори остида Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм штабининг 14.03.2023й 4-сон фармойиши билан ҲКҚҚ бўлинмаларида ҳайрия хашарини ташкиллаштириш ва уни ўтказиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, хайр-саҳоват ва бунёдкорлик мужассам бўлган ҳашар тадбирлари яқинлашиб келаётган “Наврўз” умумхалқ байрами ва муборак “Рамазон” ойи арафасида 18-20 март кунлари ҲКҚҚисми штаби  ва бўлинмалари шахсий таркиби хамжихатлик билан маъмурий бино атрофи, маҳаллаларда аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва ...

Continue Reading →
0

Хавфсизликни таъминлаш мақсадида хамкорликда ўқув машғулоти ўтказилди.

Posted by:

“Dehqonobod kaliy zavodi” АJда “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” хамда “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида завод фуқаро мухофазаси штаб бошлиғи, 42-чи ёнғин қутқарув қисми мухандис техник ходимлари ва ушбу заводда кон қутқарув ишларини олиб борувчи “Деҳқонобод” ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи командирлар ва шахсий таркиб иштирокида фуқаро мухофазаси ва қутқарув тузилмалари хамкорлигида амалий кўргазмали ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулот ўқув нуқталарига бўлинган ҳолда авариявий ва фақулодда ҳолатларда фуқаролар ва худудларни мухофаза қилиш, куч ва воситаларни хамда махсус кон қутқарув асбоб-анжомларни ...

Continue Reading →
0

Кон қутқарувчиларнинг эгаллаган билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўқув машғулоти ўтказилди.

Posted by:

2023 йил 15 март куни  ОКМК АЖ тасарруфидаги “Хондиза кон бошқармаси” кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 10 – Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводига қарашли “Хондиза” ҲКҚВ газ тахлил лаборатория мудири раҳбарлигида шахсий таркибнинг кондаги ҳаво оқимининг тезлиги ва шу орқали унинг ҳажмини аниқлаш учун профилактик ишларда қўлланиладиган қанотли анемометр (АСО-3)ни тузулиши, ишлатилиши, текшириш ва ҳисоблаш усули тўғрисида кўргазмали ўқув машғулоти ўтказилди.

Continue Reading →

0

Кон қутқарувчиларни иссиқликка чидамлилигини аниқлаш мақсадида навбатдаги махсус машғулоти ўтказилди.

Posted by:

«Olmaliq KMK» AJ қарашли “Ангрен кон бошқармаси”га хизмат кўрсатувчи ҳарбийлаштирилган кон қутқарув отряди тезкор шахсий таркибини иссиқликка чидамлилигини аниқлаш мақсадида махсус жихозланган иссиқлик камерасида машғулотлар олиб борилди.
Ўтказилган машғулот ер остида вужудга келадиган ҳаво ҳарорати қўтарилиш мухитида кон қутқарувчилар томонидан олиб бориладиган кон қутқарув ишларида ушбу шароитга мослашувчанлик ва жисмоний зуриқишларга бардош берган ҳолда иссиқликка чидамлилигини оширишга қаратилинади.

Continue Reading →

0

Тезкор шахсий таркибнинг саф тайёргарлиги кўздан кечирилмоқда.

Posted by:

Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм бўлинмаларида хизмат қилаётган кон қутқарувчиларнинг саф тайёргарлиги машғулотларини ўтказиш ва уларнинг жанговар тайёргарлигини тизимли равишда такомиллаштириш, ўқув машғулотлар фаоллигини яхшилаш орқали юқори самарадорликка эришиш муҳим вазифалардандир.
«Olmaliq KMK» AJга қарашли “Чодак кон бошқармаси” тасарруфидаги кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи Наманган вилояти Поп тумани жойлашган 5-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводида, тезкор шахсий таркибининг саф тайёргарлиги бўйича кўникмаларини мустаҳкамлаш, бажариладиган усуллар ва техникаларни ривожлантиришга қаратилган назорат машғулоти ўтказилмоқда.
Машғулотни ўтказишдан асосий мақсад нафақат уларни сафда юриш ...

Continue Reading →
0

Кон қутқарувчиларни иссиқликка чидамлилик бўйича навбатдаги махсус машғулоти ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 9 март куни «Navoiy KMK» AJ қарашли “Жанубий кон бошқармаси” кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 8-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи тезкор шахсий таркибини иссиқликка чидамлилигини аниқлаш мақсадида махсус жихозланган иссиқлик камерасида машғулотлар олиб борилди.
Ўтказилган машғулотда ер остида вужудга келадиган ҳаво ҳарорати қўтарилиш мухитида кон қутқарувчилар томонидан олиб бориладиган кон қутқарув ишларида ушбу шароитга мослашувчанлик ва жисмоний куч сарфлаган ҳолда иссиқликка чидамлилигини оширишга қаратилинди.

Continue Reading →

0

ҲКҚОтрядида профилактика ишлари ўтказилди.

Posted by:

«Olmaliq KMK» Ajга қарашли “Ангрен кон бошқармаси” тасарруфидаги разведка кон мажмуасида портлатиш ишларидан сўнг берк бўлган қазилаётган жойлар ва ковжойларнинг ҳаво таркибини текшириш, коннинг шамоллатиш тизимини қайта йўлга қўйиш, хавфли газлар миқдорини аниқлаш мақсадида Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув отряди бўлиммаси томонидан профилактик ишлар олиб борилди.

Continue Reading →

0

Кон қутқарув асбоб-анжомлари ҳақидаги билимларини янада мустаҳкамлаш бўйича назарий машғулот ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 7 март куни “Деҳқонобод” ҲКҚВзводи назарий машғулотлар ўтказиш ҳонасида нафас олиш азоларини хавфли газлардан ҳимоя қилувчи (Р-30) респираторини қисмларга ажратиш ва шай ҳолатга келтириш, герметиклигини текширирувчи УКП-5 қурилмасининг техник хусусиятлари, тузилиши, текширишлар олиб бориш хамда фойдалиниш самарадорлиги ҳақида шахсий таркиб иштирокида кўргазмали назарий машғулот ўтказилди.

Continue Reading →

0
Page 28 of 48 «...10202627282930...»