Инсон ҳаётини сақлаб қолиш энг олий шараф!

Posted by:

Куни кеча Олмалиқ кон металлургия комбинатига қарашли Ковулди кони меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўлими муҳандислари ҳамда мазкур кон мажмуасида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 10 – алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи командирлар таркиби билан хамкорликда корхонада меҳнат қилаётган кон ишчилари ва хизматчиларига конда авария ёки бахтсиз ходисалар содир бўлганда жабрланувчига зудлик билан биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш бўйича ўқув амалий кўргазмали семинар ташкиллаштирилди.
Ўтказилган ўқув семинарга тез тиббий ёрдам автотранспорти, тиббий ёрдам кўрсатиш асбоб-ускуналари, кўргазмали макетлар, малакали кон қутқарувчилар ...

Continue Reading →
0

Машқда қийин бўлса – амалда осон бўлади!

Posted by:

Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм бўлинмалари томонидан кон қутқарув ишлари олиб борилаётган хавфли ишлаб чиқариш объектлари, корхона ва иншоотларда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ёки бахтсиз ходисаларни олдини олиш ва баратараф этишда кон қутқарувчиларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантирувчи махсус тайёргарлик машғулотларига алоҳида эътибор қаратилиб келинади.
Шундай ўқув машғулотлардан бири бугун Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган НКМК АЖга қарашли “Қора-Қўтон” кони НТС-1к участкасида “Қора-Қўтон” кони мухандис техник ходимлари хамда “Қора-Қўтон” ҲКҚВзводи командирлар ва тезкор шахсий таркиби хамкорлигида ўтказилди.

Continue Reading →

0

Ўқув машғулотларда назария ва амалиёт уйғунлиги.

Posted by:

Аввал ҳабар берганимиздек, Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм бўлинмаларида хизмат қилаётган кон қутқарувчиларнинг тактик-техник, махсус ва касбий тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган маҳорат машқлари давомийлигини таъминлаш мақсадида ёрдамчи ўқув бўлимма мухандислари томонидан худудий бўлинмаларга ташриф буюрган ҳолда машғулотлар ўтказилмоқда.
Навбатдаги маҳорат машқлари жорий йилнинг 17-18 октярб кунлари ОКМК АЖ кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 10-алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи тезкор шахсий таркиби иштирокида ўтказилди.

Continue Reading →

0

Қонун хужжатлар ижроси амалда.

Posted by:

Аввал ҳабар берганимиздек, Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм бўлинмалари томонидан «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига ягона талабларни белгилаш бўйича ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги умумий техник регламентини шахсий таркиб ўртасида тушунтириш ва хужжатларни мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Куни кеча 1, 5 ва 10-АҲКҚВзводи командирлар таркиби томонидан ушбу Қонун ижроси ва умумий техник регламентда келтирилган талаблар шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

Continue Reading →

0

Ўқув машғулотларда назария ва амалиёт уйғунлиги.

Posted by:

Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм бўлинмаларида хизмат қилаётган тезкор шахсий таркибнинг тактик-техник, махсус ва касбий тайёргарлик даражасини ошириш хамда авария-қутқарув ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишларни муваффақиятли олиб боришига қаратилган назарий ва амалий маҳорат машқлари мунтазам равишда ўтказилиб турилади.
Навбатдаги малака ошириш ўқув машғулоти жорий йилнинг 10-11 октябр кунлари 2-АҲКҚВзводида ўтказилди. Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув отряди қошида ташкил қилинган ёрдамчи ўқув бўлимма мухандиси томонидан шахсий таркибининг тактик-техник тайёргарлик бўйича билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида назарий ўқув машғулотини ўтказди.

Continue Reading →

0

Хавфсизлик – ҳушёрлик ва синчковликни талаб қилади!

Posted by:

Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм бўлинмалари томонидан ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги Қонун талаблари ва умумий техник регламентида ўт ўчириш воситаларидан самарали фойдаланиш тартиби ва амалиётда қўллаш усуллари ҳақида шахсий таркибга кўргазмали стендлар орқали етказилди.
ҲКҚҚ бўлинмалари командирлар таркиби томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги умумий техник регламенти”да келтирилган талабларни ўрганиб чиқиб, техник жиҳатдан тартибга солинадиган маъмурий бинолар, амалиёт хоналари, омборхоналар ва хўжалик объектларида ёнғин хавфсизлиги бўйича хужжатларни мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Continue Reading →

0

9-AҲКҚВзводида кадрлар иши ва ижро интизомини юритиш бўйича амалга оширилаёнган ишлар юзасидан мақсадли ўрганиш ўтказилди.

Posted by:

ҲКҚҚ штаби бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвалга асосан, ҲКҚҚ штабининг 2022 йил 29 сентябрдаги 99-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил  30 сентябр  куни 9-AҲКҚВзводида кадрлар иши ва ижро интизомини юритиш бўйича амалга оширилаёнган ишлар юзасидан мақсадли ўрганиш ўтказилди.

 

Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ва Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарори ҳамда 2009 йил 28 августдаги 11-10-топшириғига мувофиқ, ишлар олиб борилаётгани хамда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент ҳужжатлари, Ҳукумат қарор, фармойиш ва топшириқлари, Ўзбекистон ...

Continue Reading →
0